Ушбу саҳифада биз таклиф қиладиган асосий ПЗР тестлари ҳақида маълумот топасиз
Сперматозоидларнинг ривожланиши Y хромосоманинг калта елкасида - AZF регионида жойлашган махсус генлар томонидан бошқарилади
Ушбу соҳанинг бир қисми йўқолганда (делеция) сперматогенез жараёни бузилади, бу эса эркаклар бепуштлигига сабаб бўлиши мумкин.
AZF региони учта асосий сегментга бўлинади: AZFa, AZFb ва AZFc - уларнинг ҳар бири етук сперматозоидларнинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди.
AZF-локусидаги делециялар таҳлили нафақат эркаклар бепуштлигининг сабабини аниқлашга, балки жарроҳлик йўли билан сперматозоидларни олиш имкониятини баҳолашга ҳам ёрдам беради. Бу ЭКУ дастурини ўтказиш учун талаб қилинади. AZFc регионида делеция мавжуд бўлганда, сперматозоидларни олиш имкони сақланиб қолади. AZFа ёки AZFб регионида делециялар мавжуд бўлса, соғлом сперматозоидларни олишнинг имкони йўқ, шу боим донорлик спермаси талаб қилинади.
Делеция нима?
Делеция хромосома мутациясининг бир тури бўлиб, унда ДНК бўлаги йўқолади. Эркаклар бепуштлигида Y-хромосоманинг маълум қисмларига таъсир қилувчи делециялар муҳим аҳамиятга эга.
AZF нима?
AZF (Azoospermia Factor) — Y хромосоманинг нормал сперматогенез, яъни эркак жинсий ҳужайраларининг шаклланиши учун зарур бўлган генларни ўз ичига олган қисми. Бу соҳанинг зарарланиши, айниқса, делеция кўринишида бўлса, эякулятда сперматозоидлар бўлмаслиги (азооспермия) ва натижада бепуштликка олиб келиши мумкин.
Қон таҳлилини лабораториянинг қуйидаги манзилда жойлашган қабул пунктида топшириш мумкин:
Тошкент ш., Ракатбоши 1-прўезд, 17-уй
Қон олиш жараёни 10 дақиқадан кўп вақт олмайди. Натижалар онлайн ёки қоғоз шаклида тақдим этилади.
Генетика, диагностика ва биоинформатика соҳасида тажрибага эга мутахассислар.
Биз махфийлик сиёсатига қатъий амал қиламиз: маълумотлар мижоз розилигисиз учинчи шахсларга берилмайди.
Текширув натижаларини тушунтириш учун онлайн консультация мавжуд.
Текширувнинг ҳар бир босқичи қатъий назорат ва қайта-қайта текширув остида ўтади.
Замонавий ускуналар ва ташхислашнинг халқаро стандартлари.
Яширин тўловларсиз тушунарли нархлар ва вазифага мос оптимал тестни танлаш имконияти.